"Барселона" ярим ҳимоячиси МЮга ўтишни истамаяпти

Mirjalol Normatov
17 окт 2019
"Барселона" ярим ҳимоячиси Иван Ракитич фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да давом эттиришни истамаяпти.

"Calciomercato" хабарига кўра, Англия жамоаси 31 ёшли футболчи борасида Каталония клуби билан боғланган. Аммо бунга рад жавобини олишган.

Олдинроқ хорватиялик футболчи етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётганлиги сабабли жамоасини ўзгартириш ниятида эканлиги борасида маълумотлар берилганди. Унинг хизматларига "Манчестер Юнайтед", ПСЖ, "Ювентус", "Интер" ва "Милан" каби клублар қизиқиш билдирмоқда.

Ушбу мавсумда у жамоаси таркибида 6 ўйинда қатнашди. Унинг трансфер нархи 35 миллион еврога баҳоланмоқда.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Calciomercato