

Дордмундликлар 22 ёшли ҳимоячининг трансфери борасида "шаҳарликлар" билан дастлабки келишувга эришишган. Бу ҳақда машҳур инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Келишув 25 миллион еврони ташкил этади + баъзи бонуслар ҳам бўлади. "Боруссия" ва Коуто узоқ муддатли келишувга эришган.
Бразилиялик янги клуби учун шу ҳафта тиббий текширувдан ўтади. Коуто охирги 2 мавсумни ижара асосида "Жирона"да ўтказди.




