Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда

Alisher Ostonov
5 июл 2025
Маркус Рэшфорднинг "Барселона"га ўтиш эҳтимоли паст.

Бош мураббий Ханси Флик ҳам, спорт директори Деку ҳам Рэшфордни устувор вариант сифатида кўрмаяпти.

"Барса" учун "Ливерпуль" ўйинчиси Луис Диас устуворлик қилмоқда. Клуб ҳужум чизиғида Рэшфорддан кўра универсалроқ, етакчи ва тажрибага эга футболчи қидирмоқда.

Аввалроқ, "Манчестер Юнайтед" Решфордни тахминан 40 млн еврога қўйиб юборишга ва ҳатто ижарага беришга тайёрлиги, форварднинг ўзи эса "Барселона"га ўтиш учун маошини камайтиришга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: As