Эдегор қишда "Реал"дан бошқа жамоага ижарага кетишни истамоқда

Aziz Tukhtamuradov
30 окт 2015
"Реал" футболчиси Мартин Эдегор қишги трансферлар ойнаси вақтида клубдан кетишни истамоқда.

16 ёшли футболчига клуб асосий таркиби билан фақат шуғулланиб юриш ёқмаяпти. У асосий жамоа сафида ўйин амалиётига ҳам эга бўлишни истар экан.

У "Реал Кастилья" сафида учинчи дивизионда ўйнаб юриш фаолиятини ўсишига ёрдам бермайди деб ҳисоблайди. Шу сабабли бошқа жамоага ижарага кетишни лозим кўрмоқда.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Marca