Эрнандес ПСЖга ўтишни хоҳлаётганини маълум қилди

Alisher
14 июн 2023
“Бавария” ҳимоячиси Лукас Эрнандес Мюнхен клубига ПСЖга ўтиш истагини билдирди.

Эрнандес шартнома тугашига бир йил қолганда “Бавария”ни тарк этмоқчи. “Бавария” раҳбарияти футболчини қўйиб юборишга тайёр, фақат 60 миллион евро эвазига. ПСЖ яқин орада бир қарорга келишини маълум қилган.

 2019 йилда Эрнандес “Атлетико Мадрид”дан “Бавария”га ўтган эди. Ўшанда немислар футболчи учун 80 миллион евро тўлашган. Ўтган мавсумда Лукас жароҳати туфайли “Бавария” сафида барча мусобақаларда бор йўғи 11 та ўйинда майдонга тушди.


AlisherМуаллиф
Манба: championat.com