Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"

Sherzod Nurmatov
11 дек 2025
МЮ собиқ ҳимоячиси Патрис Эвра жамоа бош мураббийи Рубен Аморимни қўллаб-қувватлади.

Унинг фикрича, 40 ёшли мутахассис клуб манфаатини ўзидан юқори қўяди.

"Қийин пайтларда ҳам мен унга ишонаман. Ҳозир бу инсон клуб учун жонини беришга тайёр. У ҳақиқатан ҳам клубни биринчи ўринга қўядиган мураббий. Айрим аввалги мураббийлар билан солиштирганда у бошқача. Балки унга яна футболчилар керак бўлар", – деди Эвра.

Аморим 2024 йилнинг ноябридан бери МЮга бошчилик қилмоқда. 2025/26 йилги мавсум жамоа унинг қўл остида 15 ўйиндан кейин 25 очко тўплаб, АПЛ жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Goal.com