

"Бу баҳс қийин ўтишини билардик. Шу сабабли йигитлардан максимал эътиборли бўлишни талаб қилдик. Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам бир хил ўйин намойиш қилдик.
Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди. Бир ёки икки вазият яратилиши мумкин холос. Ўша вазиятлардан фойдалана олмадик.
Ўйинда шундай паллалар бўлдики, биз гол ўтказиб юборишимиз мумкин эди. ОКМК ўшанда бизни кечирди. Умуман олганда, йигитлар баҳсни ёмон ўтказишмади.
Бизда ҳолат унчалик яхши эмасди, чунки ярим жамоа касал эди, икки футболчимиз термалардан қайтиб келди. Умуман олганда, ёмон эмас. Йигитларга раҳмат айтаман ва энди "Бухоро"га қарши ўйинга тайёргарликни бошлаймиз", – деди Давлетов.




