Гвардиола 60 млн. еврога олинган Нико ҳақида: "Унинг отаси бизда ишларди"

Aslanov Jasurbek
8 фев 2025
Пеп Гвардиола Нико Гонсалесни "Манчестер Сити" учун муҳим футболчи деб атади.

"Шаҳарликлар" қишки трансфер ойнасида Никони "Порту"дан 60 млн. еврога сотиб олди.

"У биз учун жуда муҳим! Жароҳат олган Родри позициясида ўйнайди. Ёш футболчи, 23га кирган, "6" ва "8" рақамлилар позицияларида ўйнай олади, бўш зоналарга очилади.

Жисмонан кучли йигит, уни "Барселона" академияси орақли биламан, отаси бизда ишларди (Фран "Сити" тизимида мураббий ёрдамчиси бўлган).

Клуб саъй-ҳаракатлари туфайли Нико бизда ўйнашидан хурсандман" - деди Гвардиола.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: City Xtra