

“Мусобақани қойилмақом деб ҳисоблайман. Ўзимга ёқадиган бир қатор голларни урдим ва Европанинг энг яхши жамоалари ҳамда футболчиларига қарши ўйнаш имконига эга бўлдим.
ЕЧЛда ғолиб бўла олмаётганим ҳақида қандай фикрдаман? Икки хил муносабат. Ютсам ажойиб бўларди. Аммо ғолиб бўлолмасам, бу футболчи сифатида мени ўзгартирмайди. Мазкур титулга эга чиқсам ҳам бу мени яхшироқ футболчига айлантира олмайди, чунки аллақачон зўр ўйинчиман. Зўр футболчилар эса ҳамма нарсада ҳам ғалаба қозона олмаслиги исботланган”, дейди Ибрагимович.



