Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"

Narzulla Saydullayev
2 ноя 2025
Суперлиганинг 27-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Қизилқум" (3:0) учрашувидан кейин мезбонлар устози Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.


"Бугун ҳақли ғалабага эришдик. Учта гол урдик ва гол ўтказмадик. Барча режалаштирган ишларимиз ўхшади. Иккинчи таймда "Қизилқум" кўпроқ ҳужумга ўтди ва бизга кўп бўш зоналар қолдирди. Учинчи голдан кейин рақибда имконият қолмади. Биз охиригача тартибли ҳимояландик. Ҳимоячиларимизнинг ўйини мени қониқтирди. Барча футболчилардан қониқдим. Кам гол ўтказаётган жамоага бугун биз 3 та гол ура олдик.

Шоҳруҳ Исақов ўз имкониятини кутди ва ўзига берилган имониятдан фойдаланмоқда. Учта ўйин ўтказди ва учаласида ғалаба қозондик. Уни катта келажак кутмоқда.

Бугунги ғалаба жуда муҳим эди. Сабаби биласиз 4 та жамоа плей-оффда ўйнайди. Энди менимча кейинги мавсум ҳақида бош қотирсак бўлаверади, чунки имкон қадар юқори ўринларга чиқиб олдик", - деди Иван Бошкович. 


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia