

Белгиялик футболчи “МЮ” билан беш йиллик шартномага имзо чекди. 24 ёшли футболчи “қизил иблислар”нинг Лос Анжелсдаги йиғинига бориб қўшилади.
Хабарларга кўра, унинг трансфери учун “Ман Юнайтед” “Эвертон”га 75 миллион фунт ва яна 15 миллион фунт бонус сифатида тўлайди. Бундан ташқари “МЮ” Уэйн Рунини текинга мерсисайдликлар сафига бориб қўшилишига имкон берди.



