

Аргентиналик «Манчестер Сити»га ўтиши мумкин. Бу трансферни амалга ошириш учун «Сити» тахминан 500 миллион фунт сарфлаши керак бўлади, деб ёзади The Telegraph нашри.
«Барселона» Мессини 200 миллион фунт эвазига сотиши мумкин. «Сити» аргентиналик футболчига 3 йиллик шартнома таклиф қилмоқчи.
Айни пайтда Месси йилига тахминан 100 миллион фунт маош олаётганини инобатга олсак, 3 йил давомида Манчестер клубида 300 миллион фунт ишлаб топади.




