

"Қизил иблислар" сўнгги бор 2018 йилнинг декабрида меҳмонда мерсисайдликларга гол уришган, ўша ўйин Юрген Клопп жамоасининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган. Шундан кейин "Энфилд"да бўлиб ўтган ўйинлар "Ливерпуль"нинг қуруқ ғалабалари (2:0, 4:0, 7:0) билан якунланган ёки нурсиз дуранглар билан.
Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" бугун ўз майдонида АПЛ 17-тур доирасида "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилади.



