"Манчестер Юнайтед" Дания терма жамоаси хавбекини сотиб олмоқчи

Alisher Ostonov
16 авг 2025
"Манчестер Юнайтед" "Спортинг" ярим ҳимоячиси Мортен Юльманни сотиб олиш ҳақида ўйламоқда.

Таъкидланишича, "қизил иблислар" футболчини "Брайтон" вакили Карлос Балебага муқобил вариант сифатида кўрмоқда. Манкунианликлар Балебани ўз сафига қўшиб олмаса, 50 миллион фунтлик таклиф тайёрлаб қўйган.

Юлманнинг шартномасида 68 миллион фунт стерлинглик сотиб олиш банди бор. Бунгача даниялик футболчи Лиссабон клубида Рубен Аморим билан бирга ишлаган. Мортен Юльманн Дания терма жамоаси сафида жами 19 та ўйин ўтказиб, уларда битат гол ва битта ассист амалга оширган.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: thesun.co.uk