

Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг маълум қилди.
Манба берган хабарга кўра, немис жамосаи 23 ёшли вингер билан шартномани узайтирмоқчи, бироқ томонлар келишувга эришишмаган. Сабаби футболчи янги шартномада 70-80 миллион еврога жамоани тарк этиши мумкинлиги тўғрисидаги бандни киритишни талаб қилган, бироқ бунга "Боруссия" раҳбарияти рози бўлишмади.
Жорий мавсумда германиялик барча турнирларда 14 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



