

"Daily Mail" хабарига кўра, Англия жамоаси сенегалликни 103 миллион еврога сотиб олишга тайёр турибди. Неаполликлар футболчисини 102 миллион еврога баҳоламоқда. Кулибалининг хизматларига "Барселона", "Арсенал" ва "Манчестер Сити" каби жамоалардан ҳам таклифлар бўлмоқда.
Бу мавсумда Кулибали "Наполи" таркибида барча турнирларда 30 ўйинда қатнашиб, 2 голга ассистентлик қилди. Унинг шартномаси 2023 йилга қадар давом этади.



