

Маълумотларга кўра, АҚШда бўлиб ўтган "Барселона" ва "Ювентус" ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан бир кун олдин Каталония ҳужумчилари учрашиб, Неймарнинг келажагини муҳокама қилишган.
"Нима истайсан? "Олтин тўп"ми? Мен сенга "Олтин тўп" ютишда ёрдам бераман" - дейди Месси Неймарга.
Суҳбатдан сўнг Месси "Ювентус"га қарши баҳсда иложи борича кўпроқ пасни Неймарга узатган. Бразилиялик ўша баҳсда дубль қайд этди.
Месси ва Суареснинг ҳаракатларига қарамай, Неймар барибир ПСЖга ўтди.



