

"Мен учун Жозе Моуринью асрнинг энг зўр мураббийи. Унинг тактикалари ажойиб, кийим алмаштириш хонасидаги мулоқот услуби ҳам ўзгача.
Асосийси - матбуотда доимо ўз жамоасини ҳимоя қилади. У ҳақиқатдан ҳам жаҳон даражасидаги мураббий", - деди Ўзил.
Германиялик футболчи 2010-2013 йиллар давомида "Реал"да бирга фаолият олиб борган.



