МЮ либосида янги ҳомий номи пайдо бўлиши мумкин

Aslanov Jasurbek
12 сен 2023
"Манчестер Юнайтед" янги титул ҳомий билан музокаралар ўтказмоқда.

Маълумотларга кўра, манкунианлар яримўтказгич ва телекоммуникация ускуналари, хусусан, Snapdragon мобил процессорларини ишлаб чиқарувчи Qualcomm компанияси билан потенциал келишувни муҳокама қилмоқда.

"Манчестер Юнайтед" келишув орқали йилига 60 млн. фунт олмоқчи. Агар келишув ҳужжатларга кўчиб, имзоланса, МЮ либосида янги ҳомий номи келаси мавсумдан пайдо бўлади.

Айни дамда МЮнинг титул ҳомийси TeamViewer - масофавий бошқарув учун дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи немис компанияси бўлиб турибди. Инглиз клуби ушбу компаниядан ҳар йили 47 млн. фунт олади.

Ўтган йилда TeamViewer МЮ билан келишувни узайтирмаслигини эълон қилди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Athletic