

"The Times" хабарига кўра, томонлар Калиду Кулибалининг трансфери борасида гаплашиб олишган. Италия жамоаси 27 ёшли ҳимоячини 100 миллион еврога сотишга тайёрлигини маълум қилган. Олдинроқ неаполликлар МЮнинг 103 миллион евросини рад қилгани борасида маълумотлар берилганди.
Бу мавсумда Кулибали А Сериянинг 15 ўйинида қатнашди ва 2 голга ассистентлик қилди.



