Нўмон Ҳасанов: "Бунёдкор"ни ҳам, "Насаф"ни ҳам табриклайман"

Aslanov Jasurbek
16 сен 2015
"Пахтакор" бош мураббийи "Бунёдкор"га қарши ўйиндан сўнг журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

"Биз ўйинга бир мақсад билан келгандик. Яъни иккита гол фарқи билан ғалаба қозонмоқчи эдик. Фурсатдан фойдаланиб "Бунёдкор"ни ғалаба билан табриклайман. Шунингдек, дўстим Рўзиқулни ҳам финалга чиққани билан табриклайман.

Ўйин аввалида тезкор гол киритмоқчи эдик. Ўтказиб юборилган голдан сўнг барчаси ўзгариб кетди.

Биринчи бўлимда камида битта гол киритиб олишимиз лозим эди. Шунингдек, "Локомотив"га қарши ўйиндан сўнг ҳам чарчоқ аломатлари қолганди. Лекин, бу футбол. 

Ўйинга рухан тайёр эдик. Махарадзенинг чиқиб кетиши барчасини ўзгартириб юборди. Бабаян бизга дўстона маслаҳатларини бериб туради", дейди "Пахтакор" устози Нўъмон Ҳасанов.


Азиз Тўхтамуродов


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia