

Эроннинг "Персеполис" клуби 1/8 финалнинг жавоб баҳсида БААнинг "Ал Жазира" жамоасини қабул қилди. Теҳрон шаҳридаги "Озоди" стадионида 80 000 мухлис кўз ўнгида ўтган учрашув тақдирини 89-дақиқада киритилган гол ҳал қилди.
Сайид Жалол Хуссейнининг бу голи "Персеполис"ни илк чорак финал иштирокчисига айланди. Ўйинда эронликлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Бир ҳафта аввал ўтказилган илк ўйинда "Ал Жазира" 3:2 ҳисобида ғалаба қозонганди. Умумий ҳисоб 4:4 кўринишга келди, лекин айнан сафарда урилган икки гол эвазига Теҳрон клуби курашни давом эттиради.




