

"Леройнинг хизматларини доимо қадрлаганман. У янада яхшироқ бўлиши учун катта имкониятлари бор. Бу эса менга ёқади.
Мен унга жамоада қолиши кераклигини бир неча бора такрорладим. Унга таклиф бор. Биз унинг агенти билан шартномани узайтириш борасида гаплашиб олишни кутяпмиз. Аммо барчаси ҳам бизнинг қўлимизда эмас. Унинг ўзи бир қарорга келиши керак.
Агарда у кетишни истаса, бизга оғир бўлади. Умид қиламанки, у жамоада қолади", - деди Гвардиола.



