

Бу ҳақда ESPN хабар берди.
"Мен профессионал футболчи сифатидаги фаолиятим тугаганини расман эълон қиламан. Узоқ вақтдан бери режалаштирилган қадам бўлса-да, ҳалигача қайғудаман. Бу менинг ҳаётимдаги жуда ўзгача лаҳза. Сиз ҳар доим ҳаётингиздаги ишингиз билан хайрлашиш лаҳзасини кечиктиришни хоҳлайсиз, лекин мен футболдаги барча орзуларимни амалга оширдим", – деди Рафинья.
Рафинья Мюнхеннинг "Бавария" 7 марта Германия чемпиони бўлди, 3 марта Германия Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритди, Чемпионлар Лигаси, Европа Суперкубоги ва Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди. У 2021 йилда Бразилияга қайтиб, "Гремио", "Сан-Паулу" ва "Куритиба" клубларида ўйнади.



