

"Муҳаммадали Усмонов 2004 йил 9 декабрь куни Андижонда туғилган. Истеъдодли вингер фаолияти давомида "Пахтакор" (2022 йилдан 2025 йил биринчи давраси), "Андижон" (2025 йил 2-давраси) жамоалари сафида тўп тепган.
Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг турли ёш тоифаларидаги ёшлар терма жамоалари ва Ўзбекистон U-21 (2025) жамоаси шарафини ҳам муносиб ҳимоя қилган", – дейилади хабарда.
21 ёшли футболчи андижонликлар либосида 9 ўйинда иштирок этиб, 1 та тўп киритди.


