

26 ёшли ҳужумчининг "Милан"дан трансфери Греция клуби расмий сайти томонидан тасдиқланди.

"Лука, АEК оиласига хуш келибсан! Сенга мустаҳкам соғлиқ ва жамоамиз таркибида катта муваффақиятлар тилаймиз", – дейилади Греция клуби баёнотида.
Йович "Милан"га 2023 йилда келиб қўшилган ва жамоа таркибида 47 ўйин ўтказиб, 13 та гол урган. 2024/25 йилги мавсумда А Серия ва Италия Кубогида 17 та ўйин ўтказиб, 4 та тўп киритган.
Сербиялик форвард фаолияти мобайнида "Црвена Звезда", "Бенфика", "Айнтрахт Ф", "Реал" ва "Фиорентина" жамоалари шарафини ҳимоя қилган.



