

Аббос Файзуллаев: "Яхши ўйин бўлди, ҳаммани ғалаба билан табриклайман. Терма жамоадагилар бор кучини беришди. Халқимиз йирик ҳисобдаги ғалабага ҳақли эди".
- Бугун Тимур Кападзе сизга ишонч билдирди, терма жамоада ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?
- Ўзимга ишонч ҳис қиляпман. Терма жамоада доим бор кучимни ишга соламан.
- Эронга қарши баҳсда бизни ғалаба ҳам дуранг ҳам қониқтиради...
- Эронликлар билан ўйин қийин бўлади. Чунки улар Осиёнинг энг яхшиларидан бири ҳисобланишади. Майдонга фақат ғалаба учун чиқамиз.



