АПЛ грандлари "Барселона" билан Сауль учун курашади

Alisher
20 июл 2021
Хавбек Сауль Ньигес Мадриднинг "Атлетико" клубидан кетишга яқин.

Жамоа мураббийлар штаби ортиқ футболчининг хизматларига қизиқиш билдиришмаяпти.

26 ёшли испаниялик ўйинчини ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлганлар орасида "Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" клублари бор. "Барселона" Антуан Гризманни Сауль билан алмашмоқчи, аммо музокаралар ривожланмади.

Ярим ҳимоячи 2013 йилдан бери Мадрид гранди шарафини ҳимоя қилади, унинг шартномаси яна 5 йилга мўлжалланган.


AlisherМуаллиф
Манба: Goal