АПЛ клуби Коутиньо билан музокаралар олиб бормоқда

Alisher
4 апр 2020
"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньони нишонга олди.

"Аристократлар" футболчи билан музокараларни ҳам бошлаб юборишган.

"Барселона" бразилиялик футболчи  учун 80 миллион фунт талаб қилмоқда. "Кўклар" Коутиньонинг агенти Киа Журабчиан билан яхши муносабатларга эгалар ва Каталония клуби билан бўлаётган музокараларда унга ишонишади.

Эслатиб ўтамиз, Коутиньога шунингдек "Тоттенхэм" "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: sport.es