

The Mirror хабарига кўра, бундай ваъдадан кейин украиналик "канонирлар" сафига ўтишга кўниши мумкин.
Маълумотларга қараганда, футболчига "Вест Хэм Юнайтед" ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Хосеп Гвардиола Зинченкони унга мос келмайдиган чап қанот ҳимоячиси позициясида ўйнатади.
25 ёшли Зинченко ўтган мавсумда "Манчестер Сити" сафида барча турнирларда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ёзида якунига этади.



