Бугун Чемпионлар Лигаси 1/4 финалига қуръа ташланади. Маросим 16:00да бошланади

Alisher
18 мар 2022
Бугун, УЕФАнинг штаб-квартираси бўлмиш Ньон шаҳрида Чемпионлар Лигаси 1/4 финалига қуръа ташланади.

Ушбу босқичдан бошлаб битта ассоциация вакиллари бир-бирлари билан тўқнаш келишлари мумкин.

Қуръада "Атлетико", "Бавария", "Бенфика", "Вильярреал", "Ливерпуль", "Манчестер Сити", "Реал" ва "Челси" иштирок этади.


- 1/4 финалнинг илк ўйинлари 5-6 апрель, жавоб баҳслари эса 12-13 апрелда ўтказилади.

- Ярим финаллар 26-27 апрель ва 3-4 май кунлари бўлиб ўтади.

- ЧЛ финали 28 май куни Парижда ўтказилади.


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia