"Челси" "Сент-Этьен"дан 19 ёшли хавбекни сотиб олиши мумкин

Sherzod Nurmatov
24 jan 2025
"Челси" "Сент-Этьен" футболчиси Матис Амугуга қизиқиш билдирмоқда ва у учун 15 млн евро тўлашга тайёр.

Агар томонлар ўртасидаги музокаралар муваффақиятли якунланса, 19 ёшли франциялик футболчи мавсумнинг қолган қисмини ижара асосида "Страсбур"да ўтказади. Бу клуб ҳам худди "Челси" сингари BlueCo гуруҳига мансуб.

19 ёшли Амугу жорий мавсум "Сент-Этьен"нинг асосий таркибида дебют қилди ва Франция чемпионатида 17 та ўйинда қатнашди. Transfermarkt уни 5 млн еврога баҳоламоқда.


Sherzod NurmatovМақола муаллифи
Муқова: Get French Football News

Изоҳлар

{ CHELSEA }
25 jan
Manimcha keremas...