Эрик Байи: "Моуриньо мен учун худди отамдек"

Tolibjon Qosimov
10 сен 2016
"Манчестер Юнайтед"нинг янги аъзоси Эрик Байи бош мураббий Жозе Моуриньо қўл остидаги иши ҳақида гапириб ўтди.
"Жозе мени бошқа футболчилар сингари ўз ўғлидек кўриб қаноти остига олди. У менга худди отамдек. Моуриньо билан ишлаш ва ундан ўрганиш жуда ҳам ёқимли. Унинг кўп йиллик тажрибаси мен учун зарур, ўйлайманки келажагим қизиқарли ва саргузаштларга бой бўлади", - дея Байининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда "Қизил иблислар" расмий сайти.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: manutd.com