Эрик Байи қачон сафга қайтиши маълум бўлди

Alisher
27 июл 2019
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Эрик Байи жароҳати туфайли 6-8 ҳафта майдонга туша олмайди.

Байи Халқаро Чемпионлар Кубоги доирасидаги "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм" жамоалари ўртасидаги ўйинда жароҳат олган эди.

Ивуарлик футболчининг тикланиш жараёни тиббий текширувдан ўтгандан сўнг маълум бўлди ва унинг тикланиши учун 6-8 ҳафта керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Байи МЮ сафига 2016 йилда "Вильярреал" клуби таркибидан келиб қўшилган эди.


AlisherМуаллиф
Манба: ESPN