Орадан бир оз ўтиб мураббийга U-21 ёшлар жамоаси ишониб топширилди.
Бизга маълум бўлишича, ҳозирда Исломбек Исмоилов ёшлар жамоаси бош мураббийлигидан ҳам кетган.
Маълумот учун, “Турон" (U-21) жамоаси 34 очко билан мусобақа жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди. Ёшлар жамоасини сўнги турда "Андижон"га қарши ким бош мураббий сифатида майдонга бошлаб тушиши бўйича ҳозирча маълумот мавжуд эмас.
Эслатиб ўтамиз, Исмоилов 14 март куни "Сўғдиёна" билан баҳсдан кейинги матбуот анжуманида "портлаган" ва футболдан адолат талаб қилгани билан кўпчиликнинг эътиборига тушганди.
Изоҳлар