"Фиорентина" "Ювентус" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда

Omonjon To`xtamirzayev
14 июл 2023
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Артур Мело қатор клублар қизиқишига сабаб бўлмоқда.

Аввалроқ футболчи хизматларига "Вест Хэм", "Астон Вилла" ва "Вулверхэмптон" қизиқаётгани айтилганди. Эндиликда "Фиорентина" варианти пайдо бўлгани таъкидланмоқда. Флоренцияликлар Мелони сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишлари мумкин.

Таъкидлаш лозим, Артур Мело "Ювентус" режаларига кирмаслиги ҳақида хабар бергандик.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: The Mirror