Гвардиола «Ман Сити»нинг муаммолари ҳақида фикр билдирди

Khoja
17 дек 2024
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоанинг муаммолари ҳақида фикр билдирди.

«Бу мавсум қийин бўлади деб ўйлагандим, аммо бу даражада эмас. Мен бошлиқман, мураббийман ва бу менинг айбим. Фаолиятимда биринчи марта нима қилиш кераклигини билмаяпман», — деб фикр билдирди мураббий.

Эслатиб ўтамиз, «Шаҳарликлар» сўнгги 11 та учрашувнинг 8 тасида мағлуб бўлишди. Ҳозирда АПЛнинг амалдаги чемпионлари турнир жадвалида 27 та очко билан 5-поғонада кетишмоқда.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com