Испаниялик мураббий "Андижон" ва "Навбаҳор"нинг муваффақиятли старти ҳақида гапирди

Sherzod Nurmatov
3 мар 2026
Водий жамоалари учун мавсум кўтаринки кайфиятда бошланди.

"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни йирик ҳисобда енгди. "Навбаҳор" эса марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди. Бу натижалар хорижлик мутахассисларни бефарқ қолдиргани йўқ. Бир неча йил олдин "Металлург"да ишлаган испаниялик Луисма Эрнандес бу икки жамоанинг натижалари ҳақида фикр билдирди.

"Ҳа, мен Суперлигани кузатаман. Бу мавсумда жамоалардан кўп янгиликлар кутиляпти. Янги мураббийлар янги лойиҳаларнинг асосий устуни ҳисобланади. Бабаян “Андижон”ни бошқараётган бўлса, Тимур "Навбаҳор"да ўз имзосини қолдирмоқда.

Мавсумни ҳар икки жамоа муваффақиятли старт билан очди. Бу эса чемпионатда юқори ўринлар учун курашни янада қизитади ва рақобатни кучайтиради", – дейди Луисма Эрнандес.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia