

"Дебют ўйинимдан мамнунман. Қаттиқ ишлашда давом этиш керак. Ҳали ҳаммаси олдинда", - деб ёзган 33 ёшли уругвайлик футболчи инстаграм саҳифасида.
Кавани "Манчестер Юнайтед"га ёзги трансферлар ойнасида эркин агент мақомида ўтганди. Томонлар бир йиллик шартномага имзо чекишган. Битимда ҳамкорликни яна бир йилга узайтириш мумкинлиги борасида банд бор.
Футболчи МЮга қадар 7 йил давомида "Пари Сен-Жермен" шарафини ҳимоя қилган.



