

“Ҳамма нарсанинг ўз вақт-соати бор. Ҳеч нарса абадий эмас. Ўз вақтида чиройли кетишни ҳам билиш керак. Мен бир қарорга келдим”, – деди Кэррик.
Маълумот учун, Кэррик “МЮ” шарафини 2006 йилдан буён ҳимоя қилиб келяпти. “Қизил иблислар” таркибида у 5 маротаба Англия чемпиони, 6 бор Англия Суперкубоги, 2 маротаба Лига Кубоги ҳамда бир мартадан Англия Кубоги соҳибига айланган. Европа чемпионлар лигаси, Европа Лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам бош мукофотга эга чиққан.



