

Трансфер нархи 50 миллион еврони ташкил этади. Трансфер қишки трансфер ойнасидаёқ содир бўлади. Унинг собиқ клуби бўлмиш "Аваи" 1,5 миллион евро олади.
25 ёшли бразилиялик футболчи 2020 йилнинг октябридан бери ўйнайди, у Англия жамоасига "Ренн"дан ўтган эди.
Рафинья жорий мавсум АПЛ доирасидаги 16та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 1та ассист қайд этди. Унинг шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.



