«Манчестер Сити» юлдузларидан бири ёзда жамоани тарк этади

Khoja
20 окт 2024
«Манчестер Сити» ҳимоячиси Кайл Уолкер ёзда жамоани тарк этади.

«Шаҳарлик»лар ҳимоячини ёзда сотиб юборишни мақсад қилган. Манчестер жамоаси 35 ёшли футболчини 15 миллион фунтга Саудия клубларидан бирига сотишни мақсад қилган.

Кайл Уолкерга асосий даъвогар «Ал Аҳли» бўлиб турибди. Саудияликлар ҳимоячига ҳафтасига 400 минг фунт тўлашга тайёрлигини маълум қилган.

Маълумот учун, «Ман Сити» ҳимоячини 2017 йилда 50 миллион фунтга сотиб олган. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com