"Манчестер Сити"нинг янги футболчиси 10-рақамли либосни олади

Sherzod Nurmatov
14 авг 2025
"Манчестер Сити" вингери Райан Шерки 2025/26 йилги мавсумда 10-рақамда ҳаракат қилади.

Франциялик футболчи Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати олдидан "Лион"дан келиб қўшилган бўлиб, 5 йиллик шартнома имзолади.

Шерки АҚШдаги турнирда 29-рақамни кийганди. 10-рақамли футболка Жек Грилиш "Эвертон"га ижарага берилганидан кейин бўшади.

Футболчи "Лион"да 18-рақамда ҳаракат қилган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: mancity.com