

"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти 38 ёшли Ибрагимович билан унинг "Олд Траффорд"га қайтиши борасида январда музокаралар олиб боради.
Хабар қилинишича, МЮ Ромелу Лукаку ва Алексис Санчесларни йўқотганидан сўнг Ибрагимовичдек ҳужумчига эҳтиёж сезмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ибрагимович "қизил иблислар" сафида 2 мавсум ҳаракат қилган ва 53та ўйинда 29та гол уришга эришган.



