"Манчестер Юнайтед" ёзда Ришарлисон билан шартнома имзоламоқчи

Alisher
22 мар 2022
"Манчестер Юнайтед" "Эвертон" ҳужумчиси Ришарлисонга қизиқиш билдирмоқда.

Манчестерликлар 24 ёшли бразилиялик футболчи билан ёзги трансфер ойнасида вақтида шартнома имзолашмоқчи.

Қайд этиш керакки, ҳужумчи Криштиану Роналду ва Эдинсон Каванининг эҳтимолий кетиши сабаб "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин.

Ришарлисон жорий мавсум "Эвертон" таркибида 23та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 3та ассист қайд этди. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.


AlisherМуаллиф
Манба: Goal