

Рангник "қизил иблислар"нинг "Сити"га қарши ўйинини мусбат тестлар сабаб ҳимоячилар Рафаэль Варан ва Люк Шоу ўтказиб юборганини хабар қилди.
Эслатиб ўтамиз, кечаги ўйинда жароҳат сабаб Криштиану Роналду ва Эдинсон Кавани ҳам ўйнамади.
МЮ "шаҳарликлар"га 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди ва АПЛ жадвалида 5-ўринга тушиб кетди.



