Марьсяль Шотландия билан ўйинга тайёр

Narzulla Saydullayev
3 июн 2016
"Манчестер Юнайтед" ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Антони Марьсяль жароҳатидан қутулди.

Футболчи Камерунга қарши ўйинда (3:2) олган жароҳатини даволаб бўлди. Антони оёғида ҳеч қандай оғриқ сезмаяпти ва майдонга тушишга тайёр. Франция эртага Метц шаҳрида Шотландия билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу Европа чемпионати мезбонлари учун мусобақадан олдинги сўнгги ўртоқлик учрашуви бўлади.

10 июнь куни Франция Евро-2016нинг дастлабки учрашувини Руминияга қарши ўтказади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Skysports.com