

"Ўзбекистон ва Қозоғистон футболи ўртасида бир қанча фарқлар бор. Ўзбекистонда аксарият жамоалар – ўйлашимча, 16 тадан 15 таси – табиий майдонда ўйнайди, Қозоғистонда эса кўплаб клублар сунъий қопламали майдонлардан фойдаланишади ва бу, шубҳасиз, ўйин услубига таъсир қилади.
Қозоғистонда етакчи клублар, одатда, сифатлироқ хорижлик ўйинчиларни жалб қилади ва бу даража, айниқса, муҳим ўйинларда сезилади. Ўзбекистонда эса майдонда беш нафар хорижлик ўйинчи ўйнаши бўйича чеклов мавжуд ва бу бошқача динамикани яратади.
Ушбу қоида туфайли маҳаллий ёш ўйинчиларга анча кўпроқ имкониятлар берилади. Улар кўпроқ ўйин амалиётига, кўпроқ масъулиятга эга бўлишади – ва натижада кўпинча тезроқ ривожланиб, маҳоратларини оширишади.
Умуман олганда, иккала лиганинг ҳам ўзига хос кучли томонлари бор ва бу икки муҳитда ўйнаш менга футболчи сифатида ўсишимга ёрдам берди", – деди Ром.
Таъкидлаш жоизки, 2026 йилнинг январь ойи охирида словениялик футболчи Ўзбекистоннинг "Хоразм" клубига ўтди ва Суперлига доирасида 4 та тўлиқ ўйин ўтказишга улгурди, бироқ ҳозирча майдонда сермаҳсул ҳаракатлари билан ажралиб тургани йўқ.



