Суперлига. 5-турдаги энг кўп мухлис Хоразмда

Оқил Абдубарноев
5 апр 2026
Суперлиганинг 5-тур учрашувларини бевосита ўйингоҳлардан томоша қилган томошабинлар сони бўйича статистик маълумотлар эълон қилинди.

Турнинг энг кўп томошабин ташриф буюрган ўйини Урганчда кузатилди. "Хоразм спорт мажмуаси"да бўлиб ўтган "Хоразм" ҳамда "Динамо" жамоалари ўртасидаги баҳсни бевосита стадиондан 7 650 нафар ишқибоз кузатиб борди.

Қолган стадионлардаги мухлислар ташрифи қуйидагича кўриниш олди:

"Сурхон" – "Бухоро": 3 221 мухлис ("Сурхон арена")

"Қизилқум" – "Нефтчи": 2 850 мухлис ("Ёшлар спорт мажмуаси")

"Пахтакор" – "ОКМК": 1 871 мухлис ("Пахтакор" стадиони)

"Бунёдкор" – "Локомотив": 1 327 мухлис ("Бунёдкор" стадиони)

"Навбаҳор" – "Машъал": 1 137 мухлис ("Олимпия" стадиони)

"Насаф" – "Андижон": 1 130 мухлис ("Динамо" стадиони)

"Сўғдиёна" – "Қўқон-1912": 112 мухлис ("Дўстлик" стадиони)

photo_2026-04-05_21-12-07.jpg


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: ЎзПФЛ