

Мбаппе "Бенфика"га қарши ўйинда иштирок этмади. "Реал" мураббийлар штаби унинг тиззасидаги жароҳати тўлиқлигича тузалмагунча майдонга туширмоқчи эмас.
Франциялик футболчи узоғи билан 14 кунга сафдан чиққан. Бу клубдагилар учун яхши хабар. У 10 ва 11 март куни бўладиган ЕЧЛ 1/8 финали доирасидаги учрашувгача сафга қайтиши керак.
Форвард ушбу мавсумда 33 ўйинда қатнашиб, 38 гол ва 6 ассист қайд этди.



